АҚШ-Исроилнинг Эрон билан уруши: Исроил Ливанга кирадими?

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Исроил: Қуруқликдаги қўшинлар Ливаннинг «қўшимча стратегик ҳудудларини эгаллайди»

Исроил Мудофаа вазири Исраэл Катснинг иврит тилидан таржима қилинган баёноти эълон қилинди.

Унинг сўзларига кўра, у ва Бош вазир Биньямин Нетаняҳу "Исроил чегарадош жамоаларига ўт очилишининг олдини олиш мақсадида Исроил Мудофаа кучларига (ЦАХАЛ) Ливан ичкарисига илгарилаш ва қўшимча стратегик ҳудудларни эгаллашга рухсат берган".

«ЦАХАЛ Ливандаги Ҳизбуллоҳ нишонларига қарши кескин ҳаракат қилишда давом этмоқда. Террорчи ташкилот Исроил томон ўт очгани учун оғир бадал тўламоқда ва тўлашда давом этади», — дея қўшимча қилган вазир.

Эронда ҳужумга учраган шаҳарлар
Сурат тагсўзи, Эронда ҳужумга учраган шаҳарлар

"Ҳизбуллоҳ" Исроил ҳарбий иншоотларига ҳужум қилганини айтмоқда

Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи "Ҳизбуллоҳ" жангари гуруҳи "Ливаннинг ўнлаб шаҳар ва қишлоқларини нишонга олган Исроилнинг жиноий тажовузига жавобан" Исроилнинг учта ҳарбий объектига ҳужум қилганини билдирди.

Telegram каналидаги учта алоҳида постда "Ҳизбуллоҳ" Гўлан тепаликларидаги "Нафаҳ" базасига "катта миқдордаги ракеталар" билан, шунингдек, Исроил шимолидаги "Мерон" ва "Рамат Давид" авиабазаларига дронлар орқали зарба берганини айтган.

Исроил ҳарбийлари мазкур ҳужумлар юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Эрон давлат телевидениесининг иккинчи канали Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг рафиқаси Мансура Хўжаста Боқирзода ҳам "ўз уйида" ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Аввалроқ Эрон нашрлари Боқирзоданинг кома ҳолатида эканлиги ҳақида хабар берган эди.

Бундан олдин Эрон оммавий ахборот воситалари Хоманаийнинг қизи, набираси ва куёви ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Хоманаий ва унинг рафиқасининг олти нафар фарзанди - тўрт ўғил ва икки қизи бор эди.

Шу вақтгача билганларимиз: Эроннинг янги зарбалари ҳақида хабар берилди, Исроил-Ҳизбуллоҳ орасида кескинлик кучаймоқда

Bayrutga hujumda zarar ko'rgan uylar

Сурат манбаси, EPA

Низонинг Ливанга ёйилиши

  • Душанба куни эрта тонгда Исроил Ҳизбуллоҳни ўз ҳудудига ракета отишда айблаб, ушбу гуруҳнинг Ливандаги нишонларига зарба беришни бошлади.
  • Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроилнинг Байрут ва Ливан жанубига берган зарбалари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлган ва 149 киши яраланган.

Минтақа бўйлаб Эроннинг кутилган зарбалари давом этмоқда

  • Баҳрайн ва Дубайда портлашлар содир бўлгани хабар қилинди, Саудия Арабистонида эса нефтни қайта ишлаш заводи ёнмоқда.
  • АҚШ ва Форс кўрфазидаги олтита иттифоқчи давлат қўшма баёнотда Эроннинг минтақадаги ҳаракатлари Яқин Шарқдаги барқарорликка таҳдид солувчи "хавфли эскалатсия" эканини билдирди.

АҚШ қирувчи самолётларининг ҳалокати

  • Аввалроқ Қувайт ҳарбийлари АҚШнинг бир нечта қирувчи самолёти Қувайтда ҳалокатга учраганини, бироқ экипаж аъзолари омон қолганини маълум қилди.
  • Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда; тасдиқланган видеотасвирларда қирувчи самолётнинг осмондан қулаб, Қувайт шаҳри яқинига тушган лаҳзаси акс этган.

Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги сўнгги вазият

  • Эрон Қизил Ярим ой жамияти маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг 130 дан ортиқ шаҳарларга берган зарбалари оқибатида Эронда 555 киши ҳалок бўлган.
  • Якшанба куни Эроннинг ракета зарбасидан Исроилнинг Бейт-Шемеш шаҳрида тўққиз киши ўлган.

Кипрдаги вазият

  • Ярим тунда Буюк Британиянинг "РАФ Акротири" ҳарбий базасига "тахминий дрон ҳужуми" уюштирилди.
  • Британия Мудофаа вазирлиги "эҳтиёт чораси" сифатида базада яшайдиган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини бошқа турар жойларга кўчираётганини маълум қилди.
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Янгиланмоқда: Исроил Ливанга ҳужум қилди, Эрон жавоб зарбалари давом этмоқда

Исроил Мудофаа Кучлари Ҳизбуллоҳнинг юқори лавозимли аъзосига зарба берганини айтмоқда.

Исроил Мудофаа Кучлари Бейрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали аъзосига "аниқ зарба" берганини маълум қилди.

Исроил Мудофаа Кучлари тез орада қўшимча тафсилотлар берилишини айтмоқда.

Байрут ва Жанубий Ливанга уюштирилган Исроил зарбалари оқибатида 31 киши ҳалок бўлган ва 149 киши жароҳатланган.

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги берган бу маълумотлар дастлабги ҳисоблашларга таянади.

Ҳизбуллоҳнинг Исроилга қилган ҳужуми бу ерда кенг кўламда гуруҳ ва мамлакат учун ўз жонига қасд қилишга тенг ҳаракат сифатида тасвирланмоқда.

Бу ҳаракат мамлакатни Исроил билан янги урушга тортиб кетмоқда ва бу урушда Ливан ютқузиши аниқ.

Мамлакат ҳали ҳам 18 ой аввал Ҳизбуллоҳни заифлаштирган, унинг кўплаб таянч ҳудудларини вайрон қилган узоқ давом этган уруш оқибатларидан тиклана олганича йўқ.

Бу ердаги одамлар гуруҳ Эрон манфаатларини миллий манфаатлардан устун қўйгани ҳақида фикр билдирмоқда. Энг кўп жабр кўраётганлар — Ҳизбуллоҳ тарафдорлари, чунки уларнинг уйлари, қишлоқ ва шаҳарлари ўқ остида қолмоқда.

Яна бир бор, улар ўз уйларидан қочишга мажбур бўлмоқда ва кўчалар уларнинг паноҳгоҳларига айланмоқда.