Украина: Россия яна энергия тизимини ура бошлади – Киев ва Харковда ҳарорат -20°C

Киев метросидаги тунги ҳолат

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Киев метросидаги тунги ҳолат
    • Author, Би-би-си янгиликлар бўлими
  • Ўқилиш вақти: 6 дақ

Россия ҳарбийлари Украинадаги энергетика инфратузилмасига катта зарбаларни қайта бошлади. 3 феврал кечаси Киев, Харков, Днепр, Винница, Одесса ва бошқа шаҳарларга ҳужум қилинди. Расмийларнинг сўзларига кўра, Харковда 100 мингдан ортиқ одам, Киевдаги 1000 дан ортиқ уй иссиқликсиз қолди. Уч томонлама музокаралар 4 феврал куни Абу-Дабида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

"Яна бир бор, энергетика инфратузилмасига қарши аниқ нишонга олинган зарба берилди: руслар бошқа ракеталар билан биргаликда кўп сонли баллистик ракеталардан - 70 дан ортиқ - ва 450 та ҳужум дронларидан фойдаланишди", деди Украина Президенти Владимир Зеленский тунги ҳужум ҳақида.

"Россия учун қишнинг энг совуқ кунларидан фойдаланиб одамларни қўрқитиш дипломатиядан муҳимроқ", деб қўшимча қилди Украина президенти.

1 феврал куни уруш бошланганидан бери биринчи уч томонлама музокараларнинг иккинчи босқичи Абу-Дабида Россия, Украина ва Қўшма Штатлар делегациялари иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Шу санагача, АҚШ президенти Доналд Трампнинг илтимосига биноан, Украина энергетика инфратузилмасига зарбалар тўхтатилди.

Kiyev
Reuters
Nishonlar harbiylar emas. Faqat tinch aholi: yuz minglab oilalar, jumladan, bolalar, eng qahraton qish haroratida, -25°C da ataylab issiqliksiz qoldirildi!
Denis Shmixal
Ukraina bosh vaziri o'rinbosari (bbc.com/uzbek)

Музокаралар 4 февралга қолдирилди. Зеленский илгари қисқа муддатли мораторий давомида энергетика инфратузилмасига ҳеч қандай мақсадли зарбалар бўлмаганини тасдиқлаган эди. Бироқ, бир кун олдин, энергетика соҳасидаги сулҳ ҳали ҳам амал қиладими деган саволга Кремл вакили Дмитрий Песков: "Биз айнан 1 феврал ҳақида гаплашганмиз", деб жавоб берди.

Россия Украина энергетика секторига қилинган янги йирик ҳужум ҳақида ҳали изоҳ бермади.

"Юз минглаб оилалар иссиқликсиз қолди"

Бош вазир ўринбосари Алексей Кулеба Киев, Киев вилояти, Харков, Одесса, Днепропетровск, Суми, Винница вилоятлари ва бошқа минтақалардаги энергетика инфратузилмасига Россия ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилганини хабар қилди.

"Зарбалар бир нечта турдаги баллистик ракеталар, қанотли ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширилди: кўп қаватли бинолар ва Киев, Харков ва Днепрдаги туманларни фақат иситиш учун ишлайдиган иссиқлик электр станциялари нишонга олинди", деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Шмихал тунги ҳужум ҳақида.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Кечаси Киев ва Харковда ҳарорат -20 даражадан пастга тушди.

"Нишонлар ҳарбийлар эмас. Фақат тинч аҳоли: юз минглаб оилалар, жумладан, болалар, энг қаҳратон қиш ҳароратида, ҳарорат -25°C бўлган пайтда атайлаб иссиқликсиз қолдирилди!", деб қўшимча қилди Шмиҳал.

Киевдаги вазият

Шмиҳалнинг сўзларига кўра, Киевдаги 1100 дан ортиқ уйлар зарбалар натижасида иссиқликсиз қолди.

"Душманнинг пойтахт инфратузилмасига тун бўйи қилган кенг кўламли ҳужуми натижасида Дарницкий ва Днепровский туманлари асосан иссиқликсиз қолмоқда", деди Киев мери Виталий Кличко.

"Шаҳардаги жами 1170 та кўп қаватли бинолар ҳозир иссиқликсиз", деб аниқлик киритди у Телеграмда.

ВВС Украина хизмати мухбири хабар беришича, биринчи зарбалардан сўнг Киевда электр ва иссиқлик узилиб қолди. Январ ойида содир бўлган йирик ҳужумлардан сўнг, Киевнинг чап қирғоқ туманидаги 6000 га яқин уй уч марта - 9, 20 ва 24 январ кунлари иситиш тизимидан узилиб қолганди.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, Киевнинг бешта тумани зарар кўрган. Уч киши жароҳатланган.

Киевнинг Дарницкий туманида кўп қаватли бинонинг 26 қаватида ёнғин ва қулаш содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, худди шу тумандаги хусусий уйнинг томига бино қолдиқлари тушиб, 77 ёшли эркак жароҳат олган.

Шевченкивский туманида яна икки киши жароҳат олган, у ерда дрон 22 қаватли турар-жой биносига урилиб, ёнғинга сабаб бўлган, деб хабар берди полиция. Днепр туманида дрон вайроналари беш қаватли турар-жой биносига, Деснянский туманида маъмурий бино ҳудудига ва Печерский туманида ёқилғи қуйиш шохобчасига тушган.

Россия зарба берган автобусда 12 кончи ҳалок бўлди

Сурат манбаси, ГСЧС

Сурат тагсўзи, Россия зарба берган автобусда 12 кончи ҳалок бўлди

Энергетика соҳасидаги сулҳ

1 феврал куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган АҚШ, Украина ва Россия делегацияларининг уч томонлама учрашуви арафасида Москва Украинанинг энергетика инфратузилмасига ҳужумларни вақтинча тўхтатишга келишиб олганди.

АҚШ президенти Доналд Трамп "энергия соҳасидаги сулҳ"ни талаб қилган ва Кремл вакили Дмитрий Песков энергетика секторига ҳужум қилмаслик фақат 1 февралгача эканини тасдиқлаган.

Президент Владимир Зеленский "энергия соҳасидаги сулҳ" 31 январ кечаси бошланганини айтган. Душанба куни у 1 феврал куни энергетика инфратузилмасига ҳеч қандай мақсадли зарбалар бўлмаганини айтганди.

Бироқ, Россия Украинага дрон ҳужумларини тўхтатмади. 1 феврал, якшанба куни руслар Днепропетровск вилоятининг Павлоград туманида ДТEК хизмат автобусига дронлардан ҳужум қилишди. Камида 12 киши ҳалок бўлди. 2 феврал кечаси Россия Черкассига, жумладан, энергетика иншоотларига катта ҳужум уюштирди.

Кремл уч томонлама музокаралар 4-5 февралга қолдирилгани эълон қилинганидан кейин "энергия соҳасидаги сулҳ"ни узайтириш нияти борлиги ҳақида ҳеч қандай эълон қилмади.

23 январ - Украина бўйича Россия ва АҚШ музокаралар: таҳлика катта, умид кам (Видео)

Zelenskiy

Сурат манбаси, Getty Images

Россиянинг Украинага 2022 йилги тўлиқ босқинидан бери биринчи марта Россия, Украина ва АҚШ вакиллари Абу-Дабида уч томонлама музокаралар ўтказиши кутилаётгани айтилмоқда. Барча уч давлатдан юқори даражадаги расмийлар қатнашмоқда, аммо улар бир вақтнинг ўзида бир хонада ўтирадими - ҳали аниқ эмас. Формат янгича бўлгани билан, лекин зиддиятлар ўз кучида қолмоқда.

Таҳлика катта, лекин бир нарса чиқишидан умид кам.

Трамп Украина масаласида ўз ваъдасининг устидан чиқиш учун тинчлик музокараларини тезлаштиришга уринмоқда. Унинг фикрича, ҳозирги вазиятда икки томоннинг келишувга эриша олмаслиги "аҳмоқлик"дан бошқа нарса эмас.

Унинг элчилари олиб бораётган фаол дипломатик саъй-ҳаракатларга қарамай, биринчи уч томонлама музокараларга муҳим масалалар ҳал этилмаган ҳолда ўтирилмоқда.

Тинчлик ҳаммадан ҳам кўпроқ Украинага керак, шу ва яна бир бошқа сабаб - АҚШни ёнида ушлаб туриш учун ҳам музокараларга қўшилмоқда. Ўтган йили Доналд Трамп вақтинчалик разведка маълумотлари ва ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйгани, Киев учун яхшигина дарс бўлган эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Президент Владимир Зеленский Давосда Трамп билан бўлган мулоқотни "жуда ижобий" деб атади ва бунинг натижасида Россиянинг тинмас ҳужумларига қарши янги ҳаво мудофааси ёрдами олишга умид қилмоқда.

Одатда АҚШ етакчиси билан учрашувлардан кейин жиддий тарзда кўринадиган Зеленский бу сафар ғайриоддий даражада руҳланган кўринди.

Бироқ, у Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган музокаралар натижасига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Икки кун давом этиши мумкин бўлган ушбу учрашувларни у шунчаки «қадам» деб атади, аммо уни ижобий қадам деб баҳолашдан тийилди.

"Ушбу учрашув бизни тинчликка бироз бўлса-да яқинлаштиради, деб умид қиламиз", деди у.

Зеленский анчадан бери тинчлик шартномаси лойиҳаси 90 фоизга тайёрлигини таъкидлаб келади. Бироқ қолган 10 фоизи энг мураккаб ва ҳал қилувчи қисмдир. Россия эса ҳамон таклиф қилинаётган барча вариантларни рад этиш эҳтимоли бор.

Унинг сўзларига кўра: "Асосий муаммо - мамлакатимизнинг шарқий ҳудудлари. Бу ҳудудий яхлитлик масаласидир. Айнан шу нуқта энг катта тўсиқ ва ечими топилмаган асосий масала бўлиб қолмоқда".

Россия уруш майдонида қўлга кирита олмаган ҳудуд - Донбасснинг катта қисми Украина томонидан топширилишини талаб қилмоқда. Украина эса бунга рози эмас.

Сиёсатчилар кўпинча "қизил чизиқлар" ҳақида гапириши мумкин, бироқ Украина учун Донбассдаги чизиқ — ўша ерда ҳаётини фидо қилган аскарлар қони билан чизилган чизиқдир. Зеленский бу чизиқдан ўта олмайди.

Абу-Дабида муҳокама қилинадиган яна бир катта масала - АҚШ Россия яна бир кун Украинага ҳужум қилса, ҳарбий жиҳатдан нима қилади? Украина буни "хавфсизлик кафолатлари" деб атайди ва бундай кафолатлар жуда муҳимлигини таъкидлайди.

Зеленский АҚШ-Украина келишуви тайёрлигини айтса-да, унинг тафсилотлари ҳали очиқланмаган. Россиянинг жавоби ҳам ноаниқ.

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида, қаҳратон совуқ ҳукм сураётган бир пайтда, Киевнинг айрим ҳудудлари электр энергияси ва сув таъминотисиз қолди

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида, қаҳратон совуқ ҳукм сураётган бир пайтда, Киевнинг айрим ҳудудлари электр энергияси ва сув таъминотисиз қолди

Бунинг устига, Доналд Трамп берган кафолатлар қанчалик ишончли экани борасида катта шубҳа пайдо бўлган: АҚШ президентининг Гренландияни "сотиб олиш" борасидаги хоҳиши НАТОга жиддий путур етказди.

У, шунингдек, Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашига асос бўлган бош тамойилни - давлат мустақиллигини ҳимоя қилиш принципини ҳам заифлаштириб қўйди.

Шундай экан, Украина кейинги хавфли вазиятда Трампга суяна оладими? Ҳозирча, Ҳозирча Киевда бошқа танловнинг ўзи йўқ.

Путинга ишониш борасида Киевда ҳеч кимда хомхаёл қолмаган. Зеленский Давосдаги чиқишида буни очиқ айтди: "У аслида тинчликни истамайди."

Кремл музокара столидан истаганини ололмаса, "мақсадларини жанг майдонида амалга оширишини" айтади. Лекин шу пайтгача катта сонда аскар йўқотишларига қарамай ҳозиргача бунга эриша олмади.

Шу боис Россия ҳеч қачон бўлмаган даражада режали, узлуксиз ва ҳалокатли тарзда яна бир бор бутун мамлакат бўйлаб фуқаролик инфратузилмасини нишонга олмоқда.

Бу эса, миллионлаб одамларни қаттиқ қиш шароитида кўчаларга солди.

Бугун Киев мери яна шаҳар аҳолисини имкони бўлса, вақтинча кетишга чақирди: "Душман, эҳтимол, шаҳар ва мамлакатнинг муҳим инфратузилмасига ҳужумларни давом эттиради", - деди Виталий Кличко.

Устма-уст ҳужумлар туфайли тизим жуда заифлашган.

"Аҳолига очиқ айтаман: вазият ўта оғир. Ва бу ҳали энг оғир пайт эмаслигини ҳам айтиб ўтишга тўғри келади."