Навальний боис Россия ЕИ расмийларига тақиқ жорий этди - Navalniy Rossiya

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Путин танқидчиси Навальнийга боғлиқ Европа Иттифоқи санкциялар киритганига жавобан Россия бир неча ЕИ расмийларининг мамлакатга киришига тақиқ жорий этганини эълон қилди.

Франция, Германия ва Швециянинг Россиядаги элчилари Москвадаги Ташқи Ишлар вазирлигига чақиртирилганлар ва Россиянинг жавоб чораси ҳақида хабардор этилганлар.

21 декабрь куни Алексей Навальний ўзининг YouTube-каналида Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ходими деб кўрилган ҳамда Навальнийнинг август ойида "Новичок" инсон асаб тизимига таъсир қиладиган кимёвий қурол билан заҳарланишига алоқадор деб кўрилган инсон билан телефон орқали суҳбати видеосини эълон қилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бир ҳафта олдин Алексей Навальний суриштирув журналистикасига ихтисослашган Bellingcat ташкилоти, АҚШнинг CNN телеканали, Германияда наш этиладиган Der Spiegel газетаси ва Россиядаги The Insider веб-сайти билан ҳамкорликда ҳисобот эълон қилган, бу ҳисоботда россиялик мухолифатчи орқасидан кузатиб юрган ФСБ агентлари, уни "Новичок" билан заҳарлашда иштирок этганлари айтилаётган ходимлар ҳақида маълумот берилган.

Ўша ҳисоботга кўра, Константин Кудрявцев кимёвий қуроллар бўйича мутахассис бўлган.

Алексей Навальний эълон қилган суҳбатда Константин Кудрявцев Навальний ички иштони заҳарланганини айтган.

Кўринишича, бу операцияда Кудрявцевнинг роли ашёвий далиллар изини йўқотиш бўлган.

Унинг сўзларига кўра, Томск шаҳридан Москвага парвоз қилаётган самолётни Омскка қўндирмаганларида ва тез тиббий ёрдам ходимлари зудлик билан чора кўришмаганида, Навальний ўлиши мумкин эди - "Новичок" дозаси ҳалокатли бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek