Дунё: Сурияга саёҳат таклифи билан ким чиқаётганини биласизми?

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Дунёнинг ишлари
- Role, BBC Monitoring нигоҳида
Россиядаги саёҳат агентликлари Сурияга сафар ва зиёрат хизматини таклиф қилишмоқда.
Россия ҳукумати бу борада огоҳлантириш билан чиқиши ҳам фойда бермаган кўринади.
Икки ширкат Суриянинг еттида шаҳрига саёҳат уюштиришмоқда, аммо биринчи тўхташ жойи Байрут, Ливан пойтахти бўлади.
Саккиз кун давомида сайёҳларга Дамашқ, Ҳалаб ва Палмира зиёрати таклиф қилинмоқда.
Бу зиёрат сизга 1950 АҚШ долларига тушади, аммо виза харажатлари ва учоқ чиптасига алоҳида тўланади.
Бу ҳақда хабарлар чиқиши билан Россиянинг Туризм агентлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Саёҳат ширкатларига бу қадам "номақбул" эканини маслаҳат берди ва россияликларга то мамлакатда "вазият нормаллашмагунга қадар" Сурияга сафар қилмасликни тавсия этди.
"Урушни эслатма"
Аммо бу огоҳлантиришдан кейин фақат битта ширкат Сурияга сафар рекламасини бекор қилди.
Килинмажаро ширкатининг Сурияга биринчи сафари октябр ойида ташкиллаштирилганди.
2020 йилнинг апрели учун яна бир тур ўтказиш режаланганди, аммо бугунга келиб бу режа бекор қилинди.
Миракл ширкати эса 2020 йилнинг мартида Сурияга сайёҳларни жўнатмоқчи...
"Яқин Шарқ афсоналари" деб аталган бу саёҳат рекламаси Сурия шаҳарларини обдон мақтайди, аммо у ердаги вазият, айниқса уруш ҳақида ҳеч нарса демайди.

Сурат манбаси, Getty Images
Сурия 8 йилдан бери уруш ичида қолиб келмоқда.
Ширкатлар шимоли - ғарбий минтақа Идлиб улар таклиф қилаётган саёҳат режасига кирмаганини таъкидлашади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek




























