АҚШ, мусулмонлар ва сиёсат: Трамп "омон қолди", муслималари ҳам бўлган "ҳайдалган аёллар"-чи?

Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

АҚШ: Дональд Трамп "омон қолди", муслималари ҳам "ҳайдалган аёллар"-чи?

АҚШ Президенти ўтган тун ҳам ўзининг даҳанаки ҳужумларига зўр берган.

Конгресснинг ўзга танли тўрт нафар аёл демократчи аъзосини Америкадан нафратланишда айблаган.

Уларнинг орасида ўтган йил Америка тарихида илк бор Конгрессга сайланган икки нафар муслима сиёсатчи ҳам бор.

Шимолий Каролинада бўлиб ўтган митинг чоғида тарафдорлари ҳам ундан заррача қолишишмаган.

"Ҳайда улар"ни, дея ҳайқириб, Дональд Трампни дастаклаб туришган.

АҚШ Вакиллар палатаси президентни ирқий мазмундаги сўзлари билан жамият орасига қўрқўв солишда айблаган.

Палата кеча, чоршанба куни Трампга импечмент эълон қилмоқчи бўлган, аммо бу иш амалга ошмаган.

Дональд Трамп бир неча кундан буён ирқчилик ва ксенофобияда айланиб келади.

Афтидан, воқеаларнинг бу каби ривожи ҳам уни бу шаштидан қайтара олмаган.

АҚШ ва мусулмонлар

Америка мусулмонлари

Сурат манбаси, AFP

"Пью" (Pew) тадқиқот марказининг ўтган йилги маълумотларига таянилса, Америка Қўшма Штатларидаги мусулмонларнинг сони уч миллиондан ортади.

Бу рақамлар улар сонининг ўтган ўн йил ичида бир миллионга ортганига ҳам далолат қилган.

Худди шу тадқиқот маркази сўрови натижаларига кўра, 2017 йилда бу мусулмонларнинг ярмига яқини ўзларини таҳқирланган, деб ҳис этишган.

Сўров иштирокчиларининг аксарияти мусулмонларнинг кучли дисркиминация қилинишаётгани ҳақида сўз юритишган.

Тўртдан уч қисмига яқини эса, президент Трампнинг ўзларига нисбатан муносабатини дўстона эмаслигини айтишган.

Оқ Уйга келгач, етти мусулмон давлати фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришларини вақтинча тақиқлаш - янги Республикачи президент имзолаган илк қонунлардан бири бўлган.

Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ливан Трампнинг ана шу тақиғи остига тушган давлатларга айланишган.

Қонун икки бор қайта кўриб чиқилган, Судан рўйхатдан чиқарилган.

Унинг ўрнига Чад, Шимолий Корея ва Венесуэлалик қатор амалдорлар киритилган.

Янги таҳрирдаги қонун шу йил июнь ойида АҚШ Олий Маҳкамаси томонидан маъқулланган.

Америка мусулмонлари

Сурат манбаси, AFP

Трамп ва Ўзбекистон

Ўзбекистон ҳам Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампанияси чоғида хосан тилга олган саноқли давлатлардан бири бўлган.

Дональд Трамп Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар номига Ироқ, Сурия, Афғонистон, Покистон, Яман, Сомали ва Марокаш қаторида тўхталиб ўтган.

Сўз айнан Ўзбекистон ҳақида кетганда, 2013 йилда Америка Қўшма Штатларининг Айдахо штатида террорчилик айблари билан ҳибсга олинган Фазлиддин Қурбоновнинг номини тилга олган, "бундайларни ўз мамлакатида истамаслигини" баён қилган.

Ўзбекистонни "эҳтимолий террорчилар етиштириб бераётган давлатлар" сафига қўшган.

Бошқа мамлакатлардан мусулмонларни Америкага киришини тақиқлаш ғоясини эсларкан, Дональд Трамп уларни "террорчилар", деб ҳам атаганди.

Демократик партиядан номзод бўлган икки муслима Рашида Тлаиб ва Илхон Омар эса, Трамп айни шу сиёсатининг кескин танқидчилари бўлишади.

Икковлон бу республикачи президент томонидан киритилган миграцион чекловларга қарши фаол кураш олиб боришган.

АҚШ иммиграция-божхона полициясини тугатишга чақиришган.

Агар, Ўзбекистондаги сўнгги тадқиқот натижаларига таянилса, АҚШ мамлакат фуқаролари яшаш учун буткул кўчиб кетишга тайёр учта давлатдан биттаси бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek